Оқ сукунат

Рус тилидан Гулноз Мўминова таржимаси
—Кармен яна икки кун судралишгаям ярамайди.
Мейсон муз парчасини туфлаб ташларкан, шўрлик жониворга беписанд қараб қўйди. Кейин итнинг панжалари орасида қотиб қолган муз бўлакларини тиши билан тозалай бошлади.
— Жимжимадор лақабли қанча итларга дуч келган¬ман, одатда улар ҳеч нарсага ярамайдилар, — у ўз ишини тугатиб, итни нарига итарди. — Улар заифлашадилар ва охир оқибат ҳаром қотадилар. Сен оддийгина Касяр, Сиваш, Хаски лақабли итлар билан қандайдир кўнгилсизлик юз берганини сира эшитганмисан? Ҳеч қачон!