БИРИНЧИ МУҲАББАТ

Муаллиф: Зу Винтер
Немис тилидан Йўлдош Пардаев таржимаси

Бу воқеа содир бўлган пайтда, қизча эндигина ўн ёшга тўлган эди. Ўша кезларда у мактаб ҳовлисида ва йўлакларда болалар орасида шодумон югуриб юрарди. Ёш болаларнинг шўхликларини бироз тартибга солиш учун ўқитувчилар юқори синф ўқув-чиларидан навбатчилар тайинлайдиган бўлишди. Юқори синф ўқувчилари эса бу ишга чинакамига киришиб, қаттиқ назорат ўрнатишди. Кичиклар назарида навбатчилар қандайдир самовий қудратга эга эдилар. Болалар икки қатор бўлиб синфларга кўтарилаётганларида, улар зинанинг икки томонида туриб кузатишар, танаффус пайтларида эса йўлка бўйлаб юришар ва синфларни текширишарди. Кимдир югуришдан ўзини тўхтата олмаса ёки бирор ножўя иш қилаётганда қўлга тушиб қолса борми, унинг ҳолига вой – танаффуснинг қолган қисмини эшик ёнида тик туриб ўтказишга мажбур бўларди. Бола бола-да, шумтакалар аксига олиб, янгидан-янги бебошликлар билан назоратдагиларни алдаб, бегуноҳларни жазога гирифтор қилишарди. Қизча шунақа шумликка дучор бўлди.

Отанинг орзуси

Тим Маклин (Канада)
Орзулар ушалмаслиги мумкин аммо улар бизга фақат яхшилик келтиради.

Ўшанда у ўн беш ёшда эди. Чарли Перкинс истирохат боғидаги ўриндиқлардан бирида ўтирганида шамол унинг олдига аллақандай суратни учириб келди. Чарли суратни қўлига олиб унга қаради ва ундаги ажойиб манзарани кўрди. Тасвир оқ-қора бўлса хам анча тиниқ бўлиб, суратда орол тасвирланганди. Беихтиёр ана шу оролга боргиси келиб кетди. Унда ғалати бир туйғу пайдо бўлди. Бу туйғу ОРЗУ эди. Ўша оролга бориш орзуси.
  • Яндекс.Метрика