Танлов ғолиблари!



Жек Лондоннинг "Мартин Иден" асарига тақриз ёзиш бўйича эълон қилган танловимиз ғолиблар билан танишинг:

🥇 Бирнинчи ўрин — Илҳом Салимов
🥈 Иккинчи ўрин — Гулҳаё Уралова
🥉 Учинчи ўрин — Шоҳрух Усмонов

Танловда иштирок этган барчага ўз миннаддорчилигимизни билдириб қоламиз!

"ESDALIK.UZ" дан навбатдаги танлов!️



✍️ Жек Лондоннинг "Мартин Иден" асари учун ТАҚРИЗ ёзинг ва бизнинг телеграм манзилимизга ( @esdalikuz_bot ) юборинг!
📜 Танлов учун қабул қилинган тақризларни веб-сайтимиз ва ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимизда эълон қилиб борамиз!
🏆 Энг яхши тақриз муаллифлари эса сайт маъмурияти томонидан РАҒБАТЛАНТИРИЛАДИ.
🥇 Бирнинчи ўрин — 500 000 сўм пул мукофоти;
🥈 Иккинчи ўрин — “Минг бир кеча” асари тўплами;
🥉 Учинчи ўрин — эсдалик совғалар.

Тақризларни 03.11.2020й. - 03.12.2020й. гача қабул қиламиз.

Янги лойиҳа - "Ижод мактаби"!



Эндиликда веб-сайтимиз ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизда "Ижод мактаби" (#ijod_maktabi) рукни остида ижодга энди қадам қўйяётган ёшлар шунингдек, ижод мактабларида таҳсил олаётган ўқувчиларнинг ижод намуналарини эълон қилиб борамиз.

Шунингдек, таниқли ёзувчи, шоир ва адабиётшунос олимларнинг ёшларда тавсияларини бериб борамиз.

Ҳозирги кунда Марғилон шаҳар Эркин Воҳидов номидаги она тили ва адабиёти фанини чуқур ўқитишга ҳамда хорижий тилларга ихтисослаштирилган мактаб-интернати билан ҳамкорликни йўлга қўйдик.

Шу ўринда бошқа ижод мактабларини ҳам ҳамкорликка таклиф қиламиз.

Мурожаат учун: https://t.me/esdalikuz_bot
Esdalik.uz таҳриррияти

Диққат танлов!


📝 “Esdalik.uz” сайти барча ёш қалам соҳибларини рағбатлантириш ва янги ижодкорларни кашф этиш мақсадида ДОСТОН, ТАРЖИМА ВА ЭССЕ-ҲИКОЯЛАР танловини эълон қилади.
❗️Танлов шартлари:
Ҳар қандай ижод наъмунаси янги бўлиши ҳамда адабиёт назариясига тўлиқ риоя этилиши керак.
📬 Танловда қатнашиш истагида бўлган ижодкорлар матриалларини @esdalikuz_bot га расмлари билан жўнатишлари сўралади.

Ўзбек ёш ижодкорлари туркиянинг "Шаҳар" журналида


2020 йилнинг август ойида Туркиянинг таниқли адабиёт журналларидан саналган "Шаҳар" журналида ўзбек ёш ижодкорлари:
Раҳмат Бобожон, Суҳроб Зиё ва Шаҳзод Шодмонларнинг шеърлари чоп этилди.
Шеърларни турк тилига истеъдодли таржимон Шаҳзод Шодмон таржима қилди.

Ўзбек шоирасининг китоби Англияда чоп этилди


Яқинда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира Хосият Рустамованинг “Рангин кўзёшлар” деб номланган шеърий тўплами Англияда инглиз ва ўзбек тилларида чоп этилди.
“Hertfordshire Press” нашриёти тайёрлаган тўплам тақдимоти Мадридда бўладиган “Open Eurasia and Central Asia Book Forum and Literature Festival-2020” 9-адабий фестивали доирасида ўтказилиши режалаштирилаётгани айтилмоқда.
  • Яндекс.Метрика