Осмон остидаги сир


Хайринисо худди ақлдан озган каби бошини чайқаб, эрининг ёқасига чанг солди:
– Мени ўлдир! Мени ўлдирақол! Менга ит тегиб бўлди. Мен хор бўлдим. Нега бақрайиб турибсан. Гумонам сендан эмас… Сен ношудсан! 
Аёл уввос тортиб йиғлади-да, ўзини эрининг оёғи остига ташлади. Икки дунёси қоронғу тортган Тўлқин танк карахт аҳволда, бояги хушҳолликдан асар ҳам қолмай ичган виноси бурнидан булоқ бўлиб гарангсираб турарди. Кайфи тарқаб, ҳуши учган Тўлқин танк бошига кирган оғриқдан иҳраб юборди. Аёлнинг хиёнат қилганини англаб, ўзини қўярга жой тополмай қолди. Ярадор арслондай ўкирди. Ерда ғужанак бўлиб ётган хотинини юзи аралаш тепиб юборди-да, ҳовли эшигидан кўчага отилиб чиқди. Боши оққан томонга йўл олди. У кўз ёшларини тутиб туролмас, бўғзида қон-зардоб оқиб ихрар, бу дунёда нималар бўлаётганини англаб-англамай тепалик томон югургилаб борарди. Ҳаллослаб, ҳарсиллаб бораркан нималардир деб ғулдирар, сўкинарди.
Батафсил
+4

Биринчи қор

 
Ҳабиб одатига кўра эрта турди. Деразанинг табақаларини очганда палатага гупиллаб қор ҳиди урилди. Қор ёғяпти! – Биринчи қор! Оппоқ…
У ҳар куни тонгда югуради. Чиниқиш керак.
Ҳабиб спорт кийимини кийиб, ташқарига отилди. Ҳовлига чиқаверишда мудраб ўтирган қоровул чол унга ҳайрон бўлиб тикилди:
— Ўғлим, бугун қор ёғяпти-ку.
— Ота, бир айланиб келмасам кўнглим тинчимайди.
Қоровул чол ўзи шунақа. Ҳабиб ҳар сафар эрталаб чиқаётганда бир баҳонани айтиб туради. Бир «совуқ» деса, иккинчи гал «ёмғир ёғяпти», дейди. Ҳабиб ҳар сафар шу тахлит жавоб қайтариб, ўтиб кетаверади. Чол унга қараб қолаверади: «Ғалати йигит!»
Батафсил
+3

Ҳисобот

 
Ўзбекдек ўзига ўзи ғалва орттириб, ўз қобиғига ўз ихтиёри билан ўралиб, кундалик ташвишларга кўмилиб яшайдиган халқ бу оламда тағин борми экан?! Ҳар бир ўзбекнинг бошида бир дунё ташвиш – дунё ташвиши: уйланиш, ўғил-қизларни ўстириб-ундириш, уларга сеп йиғиш-уй қуриш, кейин узатиш-уйлантириш, хуллас, иш, иш, иш: на ҳузур, на ҳаловат,на сафар, на саёҳат, на ором, на фароғат!.. Шунга яраша... Майли, ҳеч ким «Мана, фидойи ўзбек!» деб ҳайкал қўймасин. Майли, миннатдор бўлиб раҳмат ҳам айтмасин. Ақалли ёмонотлиқ қилмай, бир оғизгина «Eй, яшанг-э, омон бўлинг-э!» деса экан!.. «Туя лўк-лўк этади, устида карвон ўтади». Холбуки туянинг ўзи ҳам дунёнинг устуни эмас! Лўкиллай-лўкиллай бу оламдан ўтади-кетади кунлардан бир куни!..
Батафсил
+1

Учрашув

 
Шифохона қуюқ дарахтзор орасида жойлашгани учун туни билан чигирткаларнинг чириллашидан қулоқлар қоматга келади. Саҳарга яқин уларнинг овозини қушларнинг чуғурлаши босиб кетади. Йўлаклари нурга чўмилиб ётган шифохона эса  митти паррандаларнинг бу шовқин-суронига бутунлай бепарво, мудраб тонгни кутади. Аслида шифохонада кундузлари ҳам жуда сокин кечади. Бу ерда асосан мартабали ва нишондор кишилар ётиб даволанишади ва улар кўпинча касал бўлганликлари учун эмас, касал бўлмаслик учун ҳар ярим йилда ўн-ўн беш кун ётиб, турли текширувлардан ўтишади, дам олишади. Уларнинг ўзлари ҳам, изидан келувчилар ҳам касалхона тартибларини жуда ҳурмат қилишади, унда-мунда йўлакка чиқиб қолишса ҳам, юмшоққина шиппакларда оёққиналарининг учида оҳистагина юриб, бир-бирлари билан пичирлашиб гаплашишади.
Батафсил
0

Оқ ёмғир

 
…Ёруғликдан иборат поёни йўқ макон. Ўзга ҳеч нарса… фақат… Ёруғлик…
Оқ яктак, оқ иштончада ўғли кўриниш берди. Бутун вужудидан илоҳий бир нур, ажиб майин шуур таралиб турарди. Вужудидан таралаётган ёруғлик ва шуурдан оппоқ эгни-боши оҳиста тебраниб турибди, шу онда беҳад муаттар бир бўй таралдики…
«Дада! Мен… кетяпман…»
У уйқудан уйғонганда субҳидам, ним қоронғулик тарқаб улгурмаган эди. Деразани очиши билан, салқин ҳаво оқими дим хонага ёпирилиб кириб, вужудига ёқимли тароват, руҳига эса ором бағишлади. Чуқур-чуқур нафас олар экан, дилига хиралик, руҳига безовталик индирган туш ҳам тарқагандек бўлди. 
Шифокор ҳузурига 32-35 ёшлар атрофидаги эркак ва жувон чамаси 2,5-3 ёшлар атрофидаги рангпар, чиройликкина болани етаклаб келишди. Онасининг қўлидан маҳкам тутиб олган болакайнинг ҳар бир хатти-ҳаракати, ҳатто атрофга қўрқувдан олазарак боқишлари ҳам ўзига ярашиб турарди. Ота-онаси эса жуда ташвишнок кўринар: уларни бу ерга катта бир дард, умид ва илинж бошлаб келгани юз-кўзларидан шундоққина билиниб турарди.
Батафсил
0

Ёнаётган юрак

 
Хулкар

Қалай, салом! Аҳволларинг яхшми?Тўхта, тўхта, ҳа, нима бўлди? Хомушсан? Нечун норозисан бу ҳаётдан, хаётингдан?... Тушунаман, тушунмайди деб ўйлама. Тушунаман зем. Сени тушунмасам кимни тушунай. Билдим мениннг савдом бошингга тушибди. О. Нимасини айтасан ошна. Бу дунёда сендайлар камми? Мендайлар кўпми?Энди нима қилмоқчисан? Уйдагилар қўйишмаяпти. Қўйишмайдида ошна. Ҳамма айб ўзимизда. Капкирни қизиғида босмадик. Энди давримиз ўтдиёв.  Бугун сенга уйланаман десанг . кеча ўтган куни тегишга рози бўладиганлар кетди. Қолдик ошна . қолдик орқасидан армон деган чапагимизни чалиб, уйдагилар қўйишмай тўғри қилади. Улар бу савдоларни сендан мендан яхшироқ билади. Мана сенам тўртинчи курс бўлдинг. Тўртинчи курс яхши курс.Биринчи курсда одам ҳамма нарсага ишонади.
Иккинчи курсда ҳамма нарсага шубҳа билан қарайди...
Учинчи курсда ҳеч нарсага ишонмайди... бу оғир курс.
Тўртинчи курсда донишманд бўлиб қоласан. Сен ҳам хозир шундайдирсан. Тўғри, энди сенга ўргатиб бўлмайди. Ўзингни ҳамма нарсанг бор. Аччиқ ҳақиқатларниг-у бир умрга етадиган сабоқларинг. Бировнинг насиҳатига муҳтож эмасан. Шундай бўлсаям сендан кўра талабаликнинг кўйлагини бир икки ортиқ йиртганман, шунинг  учун дардингни биламан.
Батафсил
0

Арғимчоқ

 
Бу хонадонда ғаройиб маросим бўлмоқда эди. Маъракага қўй сўйилган, мулла айтилган ва барча қариндош-уруғ, таниш билишларга хабар қилинган эди. Ҳовлилар чиннидай тозаланган, катта қозонда қўйнинг калла поччалари ва ўпкаси вақирлаб қайнаб, ҳушбўй хид тараларди. Маҳалланинг катхудо хотинлари нон-чўракларни ёйиб, энди шўрва билан ейишга патир ёпа бошлаган эдилар. Оиланинг ҳамма фарзандлари, ҳатто олисда яшайдиган Сайилхон ҳам етиб келган. Ҳовлига худди ўлик чиққандай оғир сукут чўккан, уйда «тиқ» этган товуш чиқмас эди. Ғаройиб маросим давом этар, кўмишга ҳамма нарса тахт, лекин ўлик йўқ. Уйдагилар шарпасиз юриб, аста-аста гаплашарди. Сайилхон кечаси минг чақиримлик масофа босиб машинада етиб келгани учун мудраб ўтирар, озғин гавдаси ҳатто нафас олаётганида тебранаётганга ўхшарди. Косаларда шўрва келтирилди, меҳмон тузлама сабзавотлар яхши кўргани учун тақсимчаларда келтириб қўйишди. Сайилхон бир нарсадан бесаранжомдай ўзини ҳар ёққа ташлаб тақсимчаларни у ёқ бу ёққа сурарди.
Батафсил
+1

Алдоқчи тунлар

 
Шорн қоронғуси қуйилиб келаётган бир пайтда Нур қўрбоши харсангтошлар панасидан бош кўтариб, кенг ялангликдаги қишлоғи томон маъюс-маҳзун термилди.

Ё раб, ҳувиллаб ётган манов харобазор наҳот унинг ота маскани?! Қани, қир бағрида ёйилиб юрувчи сурув-сурув қўй-қўзилар? Қани, бутун қишлоқни қий-чувга кўмиб юборадиган болалар? Сув баҳона, булоқ бошига қимтиниб-қимтиниб йиғилувчи қиз-жувонлар қани?

Нур қўрбоши ўз қишлоғига уч баҳору уч қишдан бери бу қадар яқин келмаган, ҳувв, ўша илиқ кўклам саҳарида ўн байталга

бир дунё қоракўл тери юклаб, қаршилик савдогарлар билан Қашқар тарафларга отланганида сафарининг бунчалик узайиб кетишини сира-сира кутмаган эди. Ўшанда отаси — кекса чорвадор бой кўзларидан ўт чақнаб турган йигирма беш яшар ўгиини, одатдагидек, ишонч билан фахрлана-фахрлана кузатиб қолганди.
Батафсил
+1

Ўгай она

 
Баъзан хотиралар қалбни тирнайди… Гоҳо шундай бўладики, топганларингдан йўқотганларинг кўпга ўхшаб кетади. Ўксик бир ҳаяжон билан босиб ўтган йўлингга назар ташлаб оласан.
Отаси вафотидан кейин пойтахтда ўқишини давом эттираётган Ҳусан уч-тўрт ойда бир қишлоққа келиб, аясидан хабар олар, ҳар келганда аясини бир юмуш устида учратарди.
Бу сафар борганида аяси эшик супираётган экан. Ишга берилганидан унинг қадам сасини ҳам эшитмади.
– Ая, мен келдим…
Аяси қаддини кўтарди, кўксига туфлаган бўлди: «Капалагимни учириб юбординг, болам», – деди. Кейин бир зум, атиги бир зум у тарафга назар ташлаб турди-да, қўлидаги супургисини улоқтириб, уни бағрига олди.
– Нега ҳаяллаб кетдинг, болам, онанг эмасман-да, онанг бўлганимда бунчалик йўқолиб кетмасдинг, – дея гина қилди.
Аяси уни қучганча турар, елкалари силкинаётганидан унсиз йиғлаётгани сезиларди. Ҳусан аясининг оқариб кўкимтир тус олган сочларини силади, юзига сидирилиб тушган рўмолини пешонасига тортди.
– Нега ундай дейсиз, мен сизни онамдан яхши кўраман. Иш, ўқиш билан вақтим бўлмади.
– Отанг ўлмаганида кундузи ўқирдинг.
Батафсил
+1

У

 
Қир осмонини чирмаган булутлар шамол оқими бўйлаб машриққа юриш бошлади. Шусизки қуёшнинг бор-йўқлиги билинмай турар, ёмғир иси сезилмасди. Қовжираган ўт-ўланлар орасида аллақандай ҳашаротларнинг ғимир-ғимири кўзга ташланиб қоларди. Қаторидан адашиб қолган қайсидир чумолининг гандраклама ҳаракатларини кузатиш бачканаликдан бошқа нарсамас. Ҳашарот адашибди, шунга нима ўзгариб қолган, нима ўз жойидан силжиб кетган, ерми, осмонми, нима? Инсонлар адашаётганда, ўзи яшаш керак бўлган даврдан ё олдинроқ, ё кейинроқ келиб қолаётганларида ҳашаротлар учун жон куйдириш ўринлими?
У ётиб қараган кишига, шу ҳолича, ўсиқ сочлари билан, оёғидан осиб қўйилгандай кўринади. Сочлари шамолда тип-тикка бўлиб кетган, У эса бошига қўл узата-узата текислашга уринади.
Қир томон шамол қаршилигини енга-енга қанотлаётган қандайдур даррандани кўриб қолди. Бу сорми, калхатми, ишқилиб, қанотлари узун, тумшуғи қайрилма бир йиртқич эди. У қушнинг ҳаракатларини диққат билан кузатиб бошлади.
Батафсил
+1