Мирзо Карим


Ярим кўнглим қани тўлсайди,
Гўдак қалбим дийдор қўмсайди.
Сочлари оқ, ҳаста бўлса ҳам,
Орангизда онам бўлсайди!

Уч ёш эдим, ёш қолиб кетдим,
Кўзларимда ёш, қолиб кетдим,
Ёш боладай эркалаб айтдим:
Орангизда онам бўлсайди!
Батафсил
+4

Хуршид Даврон


Табассуминг ёдимда ҳамон,
Ёдимдадир хандон кўзларинг.
Кулгуларинг эслайман, бу он
Унутилган ёлғон сўзларинг.

Атиргулнинг баргидай қизил,
Алвон эди табассуминг ҳам —
Эй кўзлари хандон урган қиз,
Наҳот сендан қолди фақат ғам?!
Батафсил
+8

Шавкат Раҳмон


Нодиражон, Шоиражон,
танам қимир этмайди,
олис-олис воҳалардан
тоғларимни чақиринг,
осмон тўла ҳаволар
фақат менга етмайди.

Нодиражон, Шоиражон
танам қимир этмайди,
кўзимда бир томчи ёш,
сойлар ювса кетмайди.
Батафсил
+10

Хуршида Ваҳобжон қизи

 
Сўзни тушунмадинг!
Сўзимдан олам
Қўкси қалқиб-қалқиб ларзага тушди!
Шеърга ишонмадинг,
зоҳиди Адам,
унутма, Калом шеър тарзида тушди!
 
Дилга ачинмадинг!
Аллоҳи Карим
мен – гадо кўксига жойлаб ишқ – ганжин,
сен – ғаний пойингга отганди атай,
Дилда Ўзи пинҳон бўлди тиланчи!
Зикри сир этолмай тепалаб ўтдинг!
Батафсил
+1

Отанинг орзуси

 
Ўшанда у ўн беш ёшда эди. Чарли Перкинс истирохат боғидаги ўриндиқлардан бирида ўтирганида шамол унинг олдига аллақандай суратни учириб келди. Чарли суратни қўлига олиб унга қаради ва ундаги ажойиб манзарани кўрди. Тасвир оқ-қора бўлса хам анча тиниқ бўлиб, суратда орол тасвирланганди. Беихтиёр ана шу оролга боргиси келиб кетди. Унда ғалати бир туйғу пайдо бўлди. Бу туйғу ОРЗУ эди. Ўша оролга бориш орзуси. Ана шу орзуни амалга ошириш учун қаттиқ харакат қилди. Дастлаб оролнинг номи “Маржон Ороллари” эканини ва унга бориш учун эллик минг фунт кераклигини аниқлади. Тун-у кун бандаргоҳда юк тушириб оғир мехнат қилди ва ўн йил деганда эллик минг фунт тўплади. Оғир мехнатдан хаммаёғи зирқираб оғрирди аммо барибир ўз орзуйидан воз кечмади. Нихоят орзуйи амалга ошадиган бўлди. Бу оғир мехнатлардан қутилиб ўзи орзу қилган оролда дам олади. Кетар кунидан бир кун олдин Чарли пулларини санаб бўлиб ўрнига ётди. Қўлига кўз қорачиғдек асраб юрган ўша эски суратни олиб уни томоша қилди. Отасининг қадам товуши хаёлини бўлди. Отаси олдига келиб елкасига қўлини қўйди ва чуқур хўрсиниб гап бошлади.
Батафсил

Дилфуза Жўракулова

 
Ата - чечак бўлган ўша кунимдан,
Илк қўрқувни англай олган тунимдан.
Ҳислар гирён боққан ўнг-у, сўлимдан,
Ўзимни англамоқ учун курашдим.

Насабим инсон деб, қўлини тутдим,
Яхши дедим, ёмонини унутдим,
Ҳар борар манзилдан яхшилик кутдим,
Ё Раб,  англат ўзинг қайда адашдим?!
Батафсил
0

Каримова Умида (Дилафзо)

 
Чал муғанний, алам куйин чал,
Ўйнаб берай топтаб ғамларни.
Телба дея кулсин мириқиб,
Қувонтирай шум одамларни.

Армон куйин, хижрон куйин чал,
Тўшаб ўйнай чил-чил кўнглимни.
Авж отига миниб хотира,
Қуршаб олсин ўнгу-сўлимни.
Батафсил
0